O'zbek Ўзбекча
«Мендан кўра, Жалолиддин Машарипов совринга ҳақли эди». Элдор Шомуродов ЎФА тақдирлаш маросими ва Италиядаги фаолияти ҳақида
Якшанба, 27 Декабр
4331

26 декабрь куни Тошкентдаги «Зарафшон» залида Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан 2020 йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросими ўтказилди. Йил лауреатларини тақдирлаш маросимидан кейин бир қатор совриндорлар ва номзодлар ҳамда расмийлар Kun.uz ва Tribuna.uz мухбири саволларига жавоб қайтаришди.

ЎФА тақдирлаш маросимига Италиядан етиб келган Ўзбекистон миллий жамоаси ҳамда «Женоа» клуби форварди Элдор Шомуродов ҳам «йил футболчиси» номига якуний даъвогарлар қаторидан ўрин олганди. Тадбирдан кейин дастлаб бу сафар совринсиз қолган Элдорни саволга тутдик.

«Авваламбор, барчани келаётган байрам билан табриклайман. Бу йил энг яхши бўлишни кутганмидим? Тўғриси, мендан кўра, Жалолиддин Машарипов йилнинг энг яхши футболчиси совринига муносиб эди ва ҳақли ғалаба қозонди.

 - Бу совринни ютиш учун сизга нима халақит берди?

- Фикримча, мавсумни бир текисда ўтказа олмаганим учун совринга ҳақли бўлмадим.

 - Италиядаги фаолиятингиздан қониқаяпсизми? «Женоа»да мураббийнинг алмашинуви сизга қандай таъсир қилаяпти?

- Ҳозирча ҳаммаси яхши. Бош мураббий ўзгаришининг ҳеч қандай ёмон таъсири йўқ, ҳаммаси жойида. Италияга қайтганимдан кейин яна асосий таркибдаги ўрним учун курашишда давом этаман, - дейди Элдор Шомуродов.

Эслатиб ўтамиз, миллий жамоамиз форварди 2019 йилда Ўзбекистоннинг энг яхши футболчисига айланганди. 

Теглар

Ўхшаш янгиликлар