O'zbek Ўзбекча
«Барселона» январда энг қимматбаҳо яримҳимоячисини трансферга қўяди
Якшанба, 27 Декабр
18350

«Барселона» қишки трансфер ойнасида жамоанинг бразилиялик яримҳимоячиси Филиппе Коутиньо билан хайрлашмоқчи, деб ёзмоқда El Confidencial.

Манбанинг ёзишича, клуб президенти вазифасини бажарувчи Карлес Тускетс Коутиньони трансферга қўйиш қарорига келган. Клуб бош мураббийи Роналд Куман ҳам раҳбариятнинг фикрига қарши эмас. Тускетс Коутиньони 24 январь кунги президент сайловигача бошқа клубга трансфер қилмоқчи. 

Қайд этилишича, Коутиньо масаласида бир қатор клубларга таклиф юборилган бўлса-да, футболчи борасида ҳали бирорта ҳам аниқ жавоб олмаган. Футболчига харидор топилмаса, уни ижарага бериш варианти кўрилиши мумкин.

Маълумот учун, бразилияликнинг амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар белгиланган. Коутиньо жорий мавсумда 13 ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 3та ассистга муаллифлик қилган.

Эслатиб ўтамиз, Коутиньо 2018 йилда «Ливерпул»дан 115 миллион евро эвазига «Барса»га ўтиб, клуб тарихидаги энг қиммат яримяримҳимоячига айланганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар