«Пахтакор» клуби ва Ўзбекистон миллий жамоаси яримҳимоячиси Жалолиддин Машарипов Ўзбекистонда 2020 йилнинг энг яхши футболчиси сифатида деб топилди.
27 ёшли ўйинчи ўтган мавсумда тошкентликлар билан Ўзбекистон чемпионати ва Кубогида зафар қучди, ОЧЛда чоракфиналгача етиб борди. Суперлигада 23та ўйинда майдонга тушиб, 7та гол урди.
Номзодлар орасида Элдор Шомуродов («Женоа») ва Ойбек Бозоров («Насаф») ҳам бор эди.
Эслатиб ўтамиз, яримҳимоячи Суперлигада ҳам йилнинг энг яхши ўйинчиси сифатида эътироф этилди.