O'zbek Ўзбекча
Темур Кападзе ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати бекор қилингани ва 2021 йилда фаолиятини қаерда давом эттириши ҳақида гапирди
Шанба, 26 Декабр
5219

ЎФА ва ПФЛ томонидан йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросими олдидан Темур Кападзе «Спорт» телеканалига интервью бериб, Осиё чемпионати бекор қилингани ва 2021 йилда фаолиятини қаерда давом эттириши ҳақида гапирди.

«2021 йилда Ўзбекистонда ўтиши режалаштирилган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати U-19 бекор қилингани яхши бўлмади. Аммо наилож, вазият шуни тақозо этган бўлиши мумкин. Бу барча режаларимизга ўз таъсирини ўтказади. Шунга қарамай, иш режа асосида давом этаверади, чунки бу жамоамиз Олимпиада йўлланмаси учун ҳам кураш олиб бориши лозим. Шундай экан, Осиё чемпионати бекор қилингани билан ишларимиз тўхтаб қолмайди.

2021 йилда қайси клубда ишлайман? Ўзбекистон ёшлар жамоасидаги режаларимиз ўзгаргани боис, клубда фаолият олиб боришим мумкин. Хабарингиз бор, ЎФА ва Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ташаббуси билан «Олимпия» клубини ташкил этиб, Про лигада иштирокини таъминлаш режаси бор. Ушбу режа амалга ошса, «Олимпия» жамоасини бошқараман. Чунки ёшларни битта клубда йиғиб, тайёрлаш кейинги катта мусобақалар учун фойдали бўлади», - дейди Темур Кападзе.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар