O'zbek Ўзбекча
Родриго «Реал»га 3 ой давомида ёрдам бера олмайди
Жума, 25 Декабр
2334

Ла Лиганинг 15-тури доирасида «Гранада»га (2:0) қарши ўйинда жароҳат олган «Реал» вингери Родригонинг жароҳати жиддийлиги маълум бўлди.

Мадрид клуби матбуот хизматининг хабар беришича, бразилиялик футболчининг ўнг сон мушаклари шикастлангани аниқланди.

Marca'нинг хабарига кўра, Родриго тахминан 3 ойни ўтказиб юбориши мумкин. Унинг жароҳати жиддий. Бундай жароҳатларда баъзан операция ҳам талаб қилинади.

Маълумот учун, 19 ёшли яримҳимоячи бу мавсумда Ла Лигада 11та ўйинда майдонга тушиб, 4та голга ассистентлик қилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар