O'zbek Ўзбекча
Ҳасанбой Дўсматов Россиядаги жангида рақибини 1-раунддаёқ нокаутга учратди
Жума, 25 Декабр
2735

Ўзбекистонлик олимпиада чемпиони Ҳасанбой Дўсматов 24 декабрь оқшомида Москвада профессионал боксдаги иккинчи жангини ўтказиб, ажойиб ғалабага эришди.

Шу куни ҳамюртимизга Россия байроғи остида жанг қилаётган Одилжон Сотқинов рақиблик қилди. 6 раунддан иборат жанг 1-раунддаёқ тўхтатилди. Ўзбекистонлик боксчи 2 дақиқа 55 сония орасида рақибини 4 марта нокдаунга учратгач, рефери жангни тўхтатишга қарор қилди. Натижада Ҳасанбой Дўсматов илк раунддаёқ нокаут билан ғалаба қозонди.

Қайд этиш жоиз, аслида ўзбекистонлик боксчига россиялик Павел Гунченко рақиблик қилиши режалаштирилган эди, аммо айрим сабабларга кўра Гунченко жангда иштирок эта олмагани боис, Дўсматовга бошқа рақиб топилганди.

Маълумот учун, Ҳасанбой Дўсматов профессионал боксдаги дебют жангини 2019 йилнинг 16 ноябрь куни Мексикада Хесус Сервантесга қарши ўтказиб, 2-раудда нокаут билан зафар қучган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар