O'zbek Ўзбекча
The Guardian 2020 йилнинг энг яхши 10 футболчисини эълон қилди
Пайшанба, 24 Декабр
11549

Британиянинг The Guardian нашри сўровнома орқали йилнинг энг яхши футболчисини аниқлади.

Унга кўра, «Бавария» форварди Роберт Левандовски йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди. Польшалик форвард бу борада Месси ва Роналдуни ортда қолдирган. «Барселона»нинг аргентиналик ҳужумчиси 2-ўринда, «Ювентус»нинг португалиялик форварди 3-ўринда қайд этилган.

Шунингдек, йилнинг энг яхши футболчилари ўнлигидан Кевин де Брюйне («Манчестер Сити», Англия), Садио Мане («Ливерпуль», Англия), Эрлинг Ҳоланд («Боруссия» Дортмунд, Германия), Килиан Мбаппе (ПСЖ, Франция), Муҳаммад Салоҳ («Ливерпуль»), Неймар (ПСЖ) ва Виржил ван Дейк («Ливерпуль») жой олган.

Қайд этилишича, энг яхши футболчилар рўйхатини 71 мамлакатдан иштирок этган 241 нафар собиқ футболчи, мураббий ва журналистлар аниқлаган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар