«Севилья» Испания чемпионатининг 15-турида меҳмонда «Валенсия»дан (1:0) устун келди.
Бу Хулен Лопетеги шогирдларининг сафар баҳсларидаги кетма-кет 6-ғалабасидир. Андалусия клуби бунгача ЕЧЛда «Краснодар» (2:1) ва «Ренн»ни (3:1), Ла Лигада «Уэска» (1:0) ва «Хетафе»ни (1:0), Испания Кубогида «Лусену»ни (3:0) мағлуб этганди.
Opta'нинг маълумотига кўра, бу клуб тарихида сафар ўйинларидаги энг узун ғалабали сериядир.