O'zbek Ўзбекча
Одил Аҳмедов ЎзМУда футбол академиясини очди
Чоршанба, 23 Декабр
8301

Ўзбекистон миллий университети ташаббуси билан миллий жамоамиз сардори Одил Аҳмедов университетда ўз футбол академияси фаолиятини бошлади, дея хабар бермоқда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати.

Тадбирда бир қатор мутасадди ташкилотлари вакиллари билан бирга Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Равшан Эрматов, Ўзбекистон миллий жамоаси сардори Одил Аҳмедов, ЎФА вакили, миллий жамоа собиқ футболчиси Азизбек Ҳайдаров иштирок этган.

«Мен учун академияни сифатли ривожлантириш жуда муҳим. Келажакда Ўзбекистон миллий жамоаси жаҳон чемпионатига чиқишини ва унинг таркибида университетимиз тарбияланувчилари бўлишини истайман. Бу ҳар қандай пулдан ҳам қиммат туради. Асосийси, биз қобилиятли ўйинчиларга диққатни қаратмоқчимиз. Биласизми, ёш футболчилар учун асосийси – бу бор куч-ғайратини аямайдиган устоз. Афсуски, ҳозир бундай устозлар кам. Бугунги кунда кўплаб мураббийлар болаларга тўп бериб қўйиб, шу билан пул ишламоқда. Шунинг учун ҳам биз академияга тажрибали чет эллик мутахассисларни таклиф қилмоқчимиз. Чет эллик мутахассислар ўз тажрибаларини ёшлар билан баҳам кўришади. Бундан ташқари, бизнинг ҳам ёш мутахассисларимиз бошқа мамлакатларга бориб тажриба орттиришлари мумкин. Менимча, шундай йўл билан керакли натижага эришиш мумкин», - дейди Одил Аҳмедов меморандум имзоланишидан олдин. 

Эслатиб ўтамиз, икки йил олдин Аҳмедов ўзи туғилиб ўсган Наманганда ҳам футбол академияси очган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар