O'zbek Ўзбекча
Месси Пеленинг рекордини янгилади
Чоршанба, 23 Декабр
7702

«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси Ла Лиганинг 15-турида «Вальядолид» (3:0) дарвозасига тўп киритди.

Аргентиналик 33 ёшли ўйинчи Каталония клубидаги голларини 644тага етказиб, футбол тарихида бир жамоа сафида энг кўп гол урган ўйинчига айланиб олди. У «Сантос»да 643та тўп киритган футбол қироли Пеленинг рекордини янгилади.

Маълумот ўрнида, Месси «Барселона»да 2003 йилдан бери ҳаракат қилади. Пеле «Сантос»да 1956 йилдан 1974 йилгача ўйнаган.

Ўхшаш янгиликлар