O'zbek Ўзбекча
Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати санаси эълон қилинди
Чоршанба, 23 Декабр
6806

ФИФА томонидан Қатарда ўтказилиши эълон қилинган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўйинлари санаси эълон қилинди.

Мусобақанинг очилиш маросимидан ўрин олган баҳс 1 февраль санасида белгиланиб, Қатарнинг «Дуҳайл» ва Янги Зеландиянинг «Окленд Сити» жамоалари ўртасида ўтказилади. Баҳс яқинда очилиш маросими ўтказилган Доҳадаги «Аҳмад бин Али» ўйингоҳида ўтказилади. Финал баҳси эса 11 февраль куни «Эдьюкейшн Сити» аренасида ўтказилиши режалаштирилган. 

Турнирда УЕФА Чемпионлар лигаси ғолиби «Бавария», КОНКАКАФ чемпиони Мексиканинг «Тигрес УАНЛ», Африка Чемпионлар лигаси ғолиби Мисрнинг «Ал-Аҳли», Осиё Чемпионлар лигаси ғолиби Жанубий Кореянинг «Ульсан Ҳёндэ» клублари иштирок этади. Жанубий Америка қитъаси шарафини ҳимоя қиладиган клуб январь ойи сўнггида ўтадиган Либертадорес кубоги финалидан кейин аниқланади.

Маълумот учун, клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатига 2021 йилнинг 19 январь куни ФИФАнинг Цюрихдаги қароргоҳида қуръа ташланади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар