O'zbek Ўзбекча
Драган Черан: «Қозоғистон? «Пахтакор» билан яна бир йиллик шартномам бор»
Чоршанба, 23 Декабр
8596

«Пахтакор» клуби ҳужумчиси Драган Черан Sports.kz билан суҳбатда Қозоғистон чемпионатидан таклиф бўлгани ҳақидаги гаплар шунчаки миш-миш экани, кейинги мавсумда ҳам «Пахтакор»да қолишини билдирди.

«Қозоғистон клубларидан таклиф? Тўғрисини айтсам, бу ҳақда ҳеч нарса билмайман. Бунгача ҳам менга Қозоғистондан ҳеч қачон таклиф тушмаган. 

«Пахтакор» билан шартномам якунлангани йўқ. Клубим билан яна бир йиллик шартномага эгаман», - дейди сербиялик форвард.

Эслатиб ўтамиз, 33 ёшли Черан 2018 йилдан буён Тошкент клубида тўп сурмоқда. Драган бугунги кунга қадар Ўзбекистон чемпионатида жами 81та голга муаллифлик қилган. У 2019 ва 2020 йилда Суперлиганинг энг яхши тўпурарига айланган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар