O'zbek Ўзбекча
«Жамоа мухлиси бўлиб қоламан» – Шота Арвеладзе «Пахтакор»дан кетганини эълон қилди
Сешанба, 22 Декабр
14288

«Пахтакор» бош мураббийи Шота Арвеладзе Тошкент клубини тарк этганини эълон қилди.

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 

Публикация от Shota Arveladze (@shota_arveladze)

«Уч йил ўтди. Бугун «Пахтакор» бош мураббийлигидан кетдим. Завқли, чиройли ва муваффақиятли йиллардан миннатдорман. Мухлисларга, клубга, ўйинчиларга, ходимларга ва бизни қўллаб-қувватлаган барчага раҳмат айтаман. Ушбу клубни бошқаришга имкон беришгани учун Бобур Шодиев, Улуғбек Муҳаммедов ва Дмитрий Адисмандан миннатдорман. Улар муваффақиятга эришиш йўлида улкан меҳнат қилишди. Жамоага ёшларни жалб этдик, ўйин услубини ўзгартирдик. «Пахтакор»га келажакда ҳам улкан ғалабалар ёр бўлишини ва доимо кучли бўлиб қолишини тилайман. 

Энди «Пахтакор» бош мураббийи эмасман, аммо доим жамоанинг асосий мухлиси бўлиб қоламан. Мен учун ажойиб тажриба бўлди ва бу ерда фантастик даврни ўтказдим. Биз буюк жамоа бўлдик ва буни ҳеч қачон унутмайман», – дейди грузиялик мутахассис «инстаграм»даги саҳифасида.

Маълумот ўрнида, Арвеладзе «Пахтакор»даги уч йиллик фаолияти давомида икки мартадан Ўзбекистон чемпионати ва Кубогида, бир бор Лига Кубогида ғолиб бўлди.

Ўхшаш янгиликлар