O'zbek Ўзбекча
Жалолиддин Машарипов легионерга айланади. «Пахтакор» футболчисига 1,7 миллион евролик таклиф бор
Сешанба, 22 Декабр
36923

Жорий мавсумда Ўзбекистон чемпиони ва кубоги соҳибига айланган «Пахтакор» жамоасининг 2021 йилги таркиби ва мураббийлар штабида ўзгаришлар юз беради.

Tribuna.uz манбасининг маълум қилишича, «Пахтакор» етакчиларидан бири Жалолиддин Машарипов клубни тарк этиб, 2021 йилги мавсумда легионерга айланади. 27 ёшли ҳужумкор яримҳимоячи трансфери масаласида Саудия Арабистонининг «Ан-Наср» клуби Тошкент жамоасига таклиф билан чиққан. Ар-Риёд клуби Машарипов учун «Пахтакор»га 1,7 миллион евро трансфер пули тўлаб беришга тайёр. «Пахтакор» эса ўз тарбияланувчиси учун 2 миллион евро сўраган. Музокаралар тез орада якунланиши кутилмоқда. 

Жалолиддин Машариповнинг ўзи ҳам Европадан таклиф тушмаса, Осиё Чемпионлар лигасида жиддий мақсадларни қўйган клубга ўтишга қарши эмас. Аввалроқ, футболчига Туркия ва Қатар клубларидан қизиқиш борлиги ҳақида хабар берилганди.

Машариповдан ташқари, «Пахтакор»нинг яна икки футболчиси Достонбек Ҳамдамов ва Игорь Сергеев ҳам легионерга айланиши кутилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, куни кеча «Пахтакор» бош мураббийи Шота Арвеладзе уч йиллик фаолиятидан кейин клубни тарк этгани ҳақида маълум қилган эди. Пойтахт клубининг янги бош мураббийи январь ойида эълон қилиниши кутилмоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар