O'zbek Ўзбекча
Суперлигада йилнинг энг яхши мураббийи номига даъвогарлар якуний учлиги эълон қилинди
Сешанба, 22 Декабр
4813

Суперлига жорий мавсуми якунига кўра, ЎзПФЛ ўз анъаналарига кўра турли номинацияларда энг яхшиларни аниқлайди.

Ташкилот расмий сайтининг хабар беришича, бу йилги мавсум якунида бир нечта номинациялар бўйича энг яхшиларни аниқлаш тизимига бироз ўзгартириш киритилган. Олдинги мавсумларда йил лауреатларини аниқлашда уларнинг ойма-ой тўплаган очколари йиғиндиси ҳисобга олинар эди. Бу йил энг яхшиларни аниқлаш учун якунда ҳам Суперлига клублари бош мураббийлари ва сардорлари ҳамда мухлислар овози ҳисобга олинди. Бунда мавсум давомида ой ғолиблари сифатида энг кўп очко тўплаган уч нафар мураббий ва футболчига ЎзПФЛ номзодлари қўшилган ҳолда – жами 4 нафар номзод иштирок этади.

Ҳозирга келиб, барча номинациялар учун мураббийлар ва сардорлар овозлари бериб бўлинди. Овозлар ҳисобланиб, энг яхшилар орасида кучли учлик аниқланди. 

Миржалол Қосимов (ОКМК) — 26 та ўйин – 14 та ғалаба, 7 дуранг, 5 мағлубият – Учинчи ўрин

Рўзиқул Бердиев («Насаф») — 26 та ўйин – 15 та ғалаба, 8 дуранг, 3 мағлубият – Иккинчи ўрин

Шота Арвеладзе («Пахтакор») — 26 та ўйин – 21 та ғалаба, 2 дуранг, 3 мағлубият - Чемпион

Эслатиб ўтамиз, ғолиб йил якунида энг яхшиларни тақдирлаш маросимида эълон қилинади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар