O'zbek Ўзбекча
Икер Касильяс «Реал»га қайтди
Сешанба, 22 Декабр
13154

«Реал» ҳамда Испания миллий жамоаси собиқ дарвозабони Икер Касильяс «Қироллик клуби»га қайтди, дея хабар бермоқда клуб расмий сайти.

Испаниялик собиқ дарвозабон «Реал» клуби бош директори ўринбосари сифати иш бошлаган.

«Касильяс — «Реал» афсонаси, у клубимиз қадриятларини ўзида мужассамлаштирган, жамоамиз тарихидаги энг яхши дарвозабон саналади. Клубнинг буюк сардорларидан бири жамоага қайтганидан «Реал» фахрланади», - дейилади расмий сайтда.

Маълумот учун, Касильяс Мадрид клубидаги фаолияти давомида 19та совринга эга чиққан. Жумладан, 3 марта Чемпионлар лигаси ғолиблиги, 3 карра клублар ўртасидаги ЖЧ соврини, 2та Европа Суперкубоги, 5 карра Ла Лига чемпионлиги, 4 карра Испания Суперкубогини қўлга киритган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар