«Барселона» яримҳимоячиси Усмон Дембеле жароҳатидан тикланди.
Маrca'нинг ёзишича, франциялик 23 ёшли футболчи асосий жамоанинг умумий гуруҳдаги машғулотларига қўшилди. Аммо у «Вальядолид» билан ўйин қайдномасига киритилмайди.
Агар ҳаммаси режадагидек бўлса, Дембеле 29 декабрь куни бўлиб ўтадиган «Эйбар»га қарши ўйинга тайёр бўлади.