O'zbek Ўзбекча
Суперлига-2020нинг энг яхши футболчиси номи учун якуний учлик маълум қилинди
Душанба, 21 Декабр
8369

ПФЛ расмий сайти Суперлига ушбу мавсуми якунига кўра, 2020 йилнинг энг яхши футболчиси номига даъвогарлик қилаётган якуний учликка кирган футболчиларни эълон қилди. 

ЎзПФЛ бу йилги мавсум якунида бир нечта номинациялар бўйича энг яхшиларни аниқлаш тизимига бироз ўзгартириш киритди. Олдинги мавсумларда йил лауреатларини аниқлашда уларнинг ойма-ой тўплаган очколари йиғиндиси ҳисобга олинар эди. Бу йил энг яхшиларни аниқлаш учун якунда ҳам Суперлига клублари бош мураббийлари ва сардорлари ҳамда мухлислар овози ҳисобга олинди. Бунда мавсум давомида ой ғолиблари сифатида энг кўп очко тўплаган уч нафар мураббий ва футболчига ЎзПФЛ номзодлари қўшилган ҳолда – жами 4 нафар номзод иштирок этишини аввалроқ хабар қилинганди.

Ҳозирга келиб, барча номинациялар учун мураббийлар ва сардорлар овозлари бериб бўлинди. Овозлар ҳисобланиб, энг яхшилар орасида кучли учлик аниқланди. 

Игорь Сергеев («Пахтакор») — 16 гол, 2 ассист

Бобур Абдухолиқов («Насаф») — 17 гол

Жалолиддин Машарипов («Пахтакор») — 6 гол, 14 ассист

Маълумот учун, ғолиб номи йил якунида энг яхшиларни тақдирлаш маросимида эълон қилинади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар