O'zbek Ўзбекча
Ака-ука Бендерлар мавсум сўнгида фаолиятларини якунлашади
Душанба, 21 Декабр
4961

«Байер» ҳимоячилари Ларс ва Свен Бендер мавсум сўнгида футболчилик фаолиятларини якунлашади. Бу ҳақда Леверкузен клуби расмий сайти маълум қилди.

31 ёшли егизаклар клуб билан шартномани узайтиришмайди ва футболдан кетишади.

Иккала футболчи ҳам фаолиятини «Мюнхен-1860» клубида бошлаган. Ларс 2009 йили «Байер»га, Свен эса «Боруссия» Дортмундга ўтган. Кейинчалик 2017 йили Свен ҳам леверкузенликлар сафига қўшилган. Эгизаклар ўз вақтида Германия миллий жамоасига ҳам чақирилган. Ларс 19та ўйинда, Свен 7та баҳсда майдонга тушган.

Свен Дортмунд клуби билан 5та титулни, жумладан, 2 бор Бундеслига ғолиблигини қўлга киритган. 

Маълумот учун, бу мавсумда «Байер» Германия чемпионатида 13-турдан сўнг 28 очко билан 2-ўринда бормоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар