O'zbek Ўзбекча
Винисиус ва Азар «Эйбар»га қарши ўйинни ўтказиб юборишади
Якшанба, 20 Декабр
2975

«Реал» Ла Лиганинг 14-туридан ўрин олган «Эйбар»га қарши баҳсда майдонга тушиши мумкин бўлган футболчилар рўйхатини эълон қилди.

Қайдномага яримҳимоячилар Эден Азар ва Винисиус Жуниор киритилмаган. 

Жамоа бош мураббийи Зинедин Зиданнинг айтишича, бельгиялик футболчи тўлиқ тикланган, аммо ўйнашга тайёр эмас. Винисиус Жуниор эса гастроэнтерит (қусиш ва диарея билан кечадиган ошқозон-ичак касаллиги) туфайли беллашувни ўтказиб юборади.

Дарвозабонлар: Тибо Куртуа, Андрей Лунин ва Диего Альтубе.

Ҳимоячилар: Даниэль Карвахаль, Эдер Милитао, Серхио Рамос, Рафаэль Варан, Начо, Марсело, Альваро Одриосола ва Ферлан Менди.

Яримҳимоячилар: Тони Кроос, Лука Модрич, Каземиро, Федерико Вальверде ва Мартин Эдегор.

Ҳужумчилар: Карим Бензема, Марко Асенсио, Лукас Васкес, Лука Йович, Мариано Диас ва Родриго Гоэс.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар