O'zbek Ўзбекча
Куман: «Нотекис ўйин ўтказдик, хавфли ҳудудларда тўпни йўқотдик» 
Якшанба, 20 Декабр
2031

«Барселона» бош мураббийи Роналд Куман Ла Лиганинг 14-туридан ўрин олган «Валенсия»га (2:2) қарши ўйиндан кейин ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Оғир ўйин бўлди. Ғалабани қайтариб олдик, аммо баҳс охиригача диққатимизни жамлашимиз керак эди. 

Рақиб яхши ҳимояланди. Нотекис ўйин ўтказдик. Ҳисоб 2:1 бўлганида тўпга эгалик қилишимиз керак эди.  Биз эса, аксинча, хавфли ҳудудларда тўпни йўқотдик. Ғалаба қозонаётганда, ҳимояланиш ҳақида ўйламаслигимиздан хавотирдаман. Ҳимоячилар ортида жуда кўп бўш жой мавжуд эди. 

Менимча, муаммо иш билан боғлиқ эмасди. Жамоада ўз кучига нисбатан шубҳа пайдо бўлганга ўхшаяпти. Бунга футболчиларнинг ёши ҳам таъсир қилади, ёш йигитлар ҳали етук бўлишлари керак.

Бугунги дуранг асосий муаммо эмас. Муаммо шундаки, бунгача 4-5 ўйинда ютқазган эдик ва дуранг вазиятни янада оғирлаштирди. 

Де Йонг кечаги машғулотлар пайтида ўзини ноқулай ҳис қилди ва уни биринчи дақиқаданоқ тушириш хавфли эди. Шунинг учун у танаффусдан сўнг майдонга тушди. Бускетс ёмон ҳаракат қилгани учун эмас, ўйинга ўзгатириш киритиш учун уни Френкига алмаштирдим», – дея Куманнинг сўзларини келтиради Маrca.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар