O'zbek Ўзбекча
«Тошкентдаги финаллар мухлислар кам бўлгани сабабли томошабоп бўлмаган. Наманганда футболни севишади» - Қосимов ва Раҳимов финал олдидан
Шанба, 19 Декабр
3962

Наманганда ўтадиган Ўзбекистон кубоги финали доирасидаги ОКМК - «Пахтакор» учрашувидан олдин матбуот анжумани ўтказилди. Унда олмалиқликлар бош мураббийи Миржалол Қосимов ва дарвозабон Валижон Раҳимов иштирок этди.

«Ўтган гал Наманганда келганимга яна бу ерга қайтиб келишни ва «Навбаҳор» билан финалда учрашишни ният қилгандим. Бу футбол, «Навбаҳор» финалга чиқа олмаган бўлса-да, биз бу ерга меҳнатларимиз эвазига етиб келдик. Наманганга яхши ниятда ташриф буюрдик. Бу ерда ўйнаш доимо ёқимли. Намангандаги муҳит доим аъло даражада бўлган. Финал битта ўйиндан иборат ва бизни эртага қизиқарли баҳс кутмоқда. «Пахтакор»га қарши осон ўйин бўлмайди. Рақибни ортиқча таърифлашга ҳожат йўқ. Бежизга улар чемпион эмас. Таркибида маҳоратли футболчилар кўп. Лекин финал бир ўйиндан иборат. Шу боисдан ҳам ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Ўйлайманки, эртага стадионга ташриф буюрадиган ишқибозлар қизиқарли футбол томоша қилиб, уйларига мамнун ҳолда қайтишади», - дейди ОКМК устози Миржалол Қосимов.

«Тошкентдаги финаллар мухлислар кам ташриф буюргани сабабли у қадар томошабоп бўлмаган. Наманганда футболни севишади ва ўйлашимча, эртага финалда стадионда ўзгача муҳит ҳукмронлик қилади. Мухлислар қўллаб-қувватлашса, уларга яхши футбол намойиш этиб беришади. ОКМК финалга тасодифан чиқиб қолгани йўқ. Бу йўлда Тошкентда «Локомотив», кейинчалик «Металлург» ва «Насаф»ни ютиб келдик. Чемпионатда ҳам совриндор бўлдик. Эртага жуда ажойиб ўйин бўлади», - дея Валижон Раҳимовнинг сўзларини келтирмоқда ОКМК клуби матбуот хизмати.

Маълумот учун, ОКМК - «Пахтакор» финал баҳси 20 декабрь куни соат 15:00да бошланади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар