O'zbek Ўзбекча
Манба: Златан жароҳат олди, у яна 4 ўйинни ўтказиб юбориши мумкин
Шанба, 19 Декабр
2291

«Милан» ҳужумчиси Златан Ибраҳимович яна жароҳат олди, деб хабар беради Sky Sport Italia.

Сонидан олган жароҳати туфайли 22 ноябрдан бери ўйнамаётган 39 ёшли швед 18 декабрь куни умумий гуруҳдаги машғулотларда қатнашди. Аммо машғулот сўнгида ўзини ноқулай ҳис қилди.

МРТ текширувларига кўра, унинг сон мушакларида қон тўпланганлиги аниқланди. Кейинги тиббий кўрик 10 кундан сўнг ўтказилади.

Шу тариқа Ибраҳимович А Серия доирасида «Сассуоло», «Лацио», «Беневенто» ва «Ювентус» билан баҳсларни ўтказиб юбориши мумкин.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар