O'zbek Ўзбекча
Лоран Блан Қатарнинг «Ар-Райян» клуби бош мураббийига айланди
Шанба, 19 Декабр
1876

Франциялик собиқ футболчи ва мураббий Лоран Блан фаолиятини Қатар чемпионатида давом эттирадиган бўлди.

Клуб расмий сайти истеъфога чиқарилган Диего Агирре ўрнига Лоран Блан билан музокара ўтказилгани ва фрацниялик мураббий бош мураббий этиб тайинлангани ҳақида эълон қилди.

Блан бунгача «Бордо», Франция миллий жамоаси ҳамда «ПСЖ» клубида фаолият олиб бориб, сўнгги йиллар давомида ишсиз эди.

Маълумот учун, «Ар-Райян» клуби Қатар Суперлигаси доирасидаги сўнгги уч ўйинда 1:1 ҳисобини қайд этиб, 9-турдан кейин 13 очко билан 6-ўринда бораётган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар