O'zbek Ўзбекча
Ла Лигада майдондан телефон топилгани учун ўйин вақтинчалик тўхтатилди  
Шанба, 19 Декабр
9145

Испания чемпионатининг 14-турида «Атлетик» ўз майдонида «Уэска»ни қабул қилди. Ўйин Бильбаодаги «Сан-Мамес» ўйингоҳида бўлиб ўтди ва мезбонларнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Баҳсда қизиқарли эпизод рўй берди. Беллашув бош ҳаками Валентин Писарро майдондан топилган мобил телефон туфайли ўйинни вақтинчалик тўхтатди. Маълум бўлишича, гаджет реклама баннерини ушлаб турган қизга тегишли бўлган.

«Атлетик» Ла Лига турнир жадвалида 17 очко билан 9-ўринни, «Уэска» 11 очко билан 20-поғонани эгаллаб турибди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар