O'zbek Ўзбекча
Ўзбекистон кубоги финалини бошқарадиган ҳакамлар эълон қилинди
Жума, 18 Декабр
3391

20 декабрь куни Намангандаги «Марказий» стадион Ўзбекистон кубоги-2020 финал учрашувини қабул қилади. Мамлакат кубогининг ҳал қилувчи ўйинида ОКМК ва «Пахтакор» ўзаро ғолиблик учун баҳс олиб боради.

ПФЛ расмий сайтининг хабар беришича, финал учрашувини навоийлик Зокир Қодиров бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Унга қанотларда Руслан Серазитдинов ва Руслан Самандаров ёрдамлашади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон кубоги-2020 финал учрашувида ўзбек футболи тарихида илк бор VAR тизимидан фойдаланилади.

Ўзбекистон кубоги. Финал
20 декабрь, якшанба
ОКМК – ПАХТАКОР
Бош ҳакам
: Зокир Қодиров (Навоий)
Ёрдамчи ҳакамлар: Руслан Серазитдинов (Тошкент), Руслан Самандаров (Навоий)
Захира ҳаками: Шавкат Насибуллаев (Наманган)
Назоратчи: Владислав Цейтлин (Тошкент)
VAR ҳаками: Aзиз Aсимов (Тошкент)
VAR ёрдамчи ҳаками: Тимур Гайнулин (Тошкент)
VAR назоратчиси: Фарҳод Aбдуллаев (Тошкент).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар