O'zbek Ўзбекча
Ўзбекистон кубоги финалида VAR тизимидан фойдаланилади
Жума, 18 Декабр
2568

Ўзбекистон кубоги-2020 финал учрашувида VAR тизимидан фойдаланиш бўйича ЎФA ҳамда ФИФA мутахассисларининг ўзаро музокаралари ижобий якун топди, дея хабар бермоқда ЎФА матбуот хизмати.

«Тизимдан фойдаланиш бўйича ФИФA VAR платформасига зарур меъёрий ҳужжатлар ўз вақтида юкланди. Шунингдек, видео-ёрдамчи ҳакамлар бригадасининг Ўзбекистон U20 аёллар жамоаси ва «Пахтакор-W» вакиллари ўртасидаги ўртоқлик учрашувида қайд этган натижалари ҳисоботи ФИФA томонидан қабул қилинди.

Натижада ФИФA Наманган шаҳрида ўтадиган Ўзбекистон кубоги-2020 финал учрашувида VAR тизимини қўллашга рухсат берди», - дейилади хабарда.

ЎФA Ҳакамлар ва назоратчилар бўлими ушбу баҳсга қуйидаги ҳакамлар бригадасини VAR учун масъул этиб белгилади.

VAR ҳаками: Aзиз Aсимов
VAR ёрдамчи ҳаками: Тимур Гайнулин
VAR назоратчиси: Фарҳод Aбдуллаев.

Маълумот учун, Ўзбекистон кубоги финалида «Пахтакор» ва ОКМК клублари ўзаро тўқнаш келишади. Ўйин 20 декабрь куни Наманганда ўтади. Финални бошқариб борадиган ҳакамлар номи ҳозирча маълум қилинмаган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар