O'zbek Ўзбекча
Суперлигада «йилнинг энг чиройли голи»га даъвогар 6та гол эълон қилинди
Жума, 18 Декабр
1786

Суперлига мавсуми давомида ЎзПФЛ ойнинг энг яхши футболчиси, мураббийи ва голини аниқлаб келди. Йил якунида эса, анъанага кўра турли номинацияларда энг яхшиларни аниқлайди, дея ёзади ташкилот расмий сайти.

“ЎзПФЛ бу йилги мавсум якунида бир нечта номинациялар бўйича энг яхшиларни аниқлаш тизимига бироз ўзгартириш киритди. Олдинги мавсумларда йил лауреатларини аниқлашда уларнинг ойма-ой тўплаган очколари йиғиндиси ҳисобга олинар эди. Бу йил энг яхшиларни аниқлаш учун якунда ҳам Суперлигаси клублари бош мураббийлари ва сардорлари ҳамда мухлислар овоз беради” – дейилади хабарда.

Суперлига-2020. Йилнинг энг чиройли голига номзодлар:

Абдулло Олимов (“Андижон” – “Бухоро” 2:1)

Драган Черан (“Пахтакор” – “Бухоро” 3:0)

Марко Станоевич (“Насаф” – АГМК 2:0)

Санжар Турсунов (АГМК – “Қўқон-1912” 2:1)

Шаҳзод Убайдуллаев (“Локомотив” – “Металлург” 0:3)

Шерзод Каримов (“Сурхон” – “Навбаҳор” 1:1)

Теглар

Ўхшаш янгиликлар