O'zbek Ўзбекча
Роберт Левандовски – 2020 йилнинг энг яхши футболчиси 
Жума, 18 Декабр
4780

ФИФА 2020 йилнинг энг яхши ўйинчиси номини эълон қилди.

The Best соврини «Бавария» клуби ва Польша миллий жамоаси ҳужумчиси Роберт Левандовскига насиб этди. 

32 ёшли форвард ўтган мавсумда Мюнхен клуби билан ЕЧЛ, Бундеслига, Германия Кубоги, УЕФА Суперкубоги ва Германия Суперкубогида ғолиб бўлди. Шунингдек, у 15та гол билан Чемпионлар Лигаси тўпурарига айланди.

Мукофотга даъвогарлар орасида Лионель Месси («Барселона», Аргентина) ва Криштиану Роналду («Ювентус», Португалия) ҳам бор эди.

Ўхшаш янгиликлар