O'zbek Ўзбекча
«Пахтакор»нинг янги мавсумдаги илк трансфери маълум бўлди
Жума, 18 Декабр
15570

Суперлига иштирокчиси Муборакнинг «Машъал» клуби Шерзод Темиров билан хайрлашганини эълон қилди.

Клуб матбуот хизмати хабарига кўра, «Машъал»нинг иқтидорли футболчиларидан бири Шерзод Темиров Тошкентнинг «Пахтакор» клубига трансфер қилинган. Темиров айни дамда Тошкентда тиббий кўрикдан ўтмоқда.

Маълумот учун, Темиров бунга қадар Қашқадарёнинг уч клуби - «Насаф», «Шўртан» ҳамда «Машъал»да тўп сурган. Футболчи Муборак клубига 2020 йилги мавсум бошида қўшилган. 

Жорий мавсумда 24 ўйинда майдонга тушган яримҳимоячи битта голга муаллифлик қилган. Ушбу гол «Пахтакор» дарвозасига киритилганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар