O'zbek Ўзбекча
А Серия. «Рома» ўз майдонида «Торино»ни мағлуб этиб, 4-ўринга чиқиб олди 
Жума, 18 Декабр
1655

Италия чемпионатининг 12-туридан ўрин олган сўнгги ўйинда «Рома» ўз майдонида «Торино» устидан йирик ишончли  ғалабани қўлга киритди. Мхитарян, Верету ва Пеллегринининг голларига меҳмонлардан Белотти жавоб берди. Эътиборлиси, туринликлар 14-дақиқадаёқ майдонда 10 киши бўлиб қолишди – Синго майдондан четлатилди.

«Рома» очколарини 24тага етказиб, 4-ўринга кўтарилди. 6 очкога эга «Торино» 19-поғонани эгаллаган.

А Серия, 12-тур

Рома – Торино 3:1
17 декабрь, «Олимпико»
Голлар: Мхитарян (27), Верету (43, пенальти), Пеллегрини (68) – Белотти (73).
Рома – Лопес, Бруно Перес (Карсдорп, 46), Рожер, Смоллинг, Спинаццола (Калафьори, 71), Мхитарян, Вильяр (Педро, 60), Пеллегрини, Верету, Манчини (Кумбула, 46), Жеко (Майораль, 59). 
Торино – Милинкович-Савич, Синго, Буонжорно (Бонаццоли, 77), Войнович, Войвода, Гояк (Ансальди 23, Эдера 45), Линетти, Лукич (Сегре, 46), Мейте (Ринкон, 46), Бремер, Белотти.
Огоҳлантиришлар: Синго (7), Бруно Перес (20), Манчини (23), Вильяр (56), Войнович (78), Калафьори (90+2).
Четлатиш: Синго (14).

Ўхшаш янгиликлар