O'zbek Ўзбекча
Суперлигада йилнинг энг яхши футболчиси ва мураббийи учун номзодлар эълон қилинди
Пайшанба, 17 Декабр
3630

Суперлига ушбу мавсуми давомида ЎзПФЛ ойнинг энг яхши футболчиси, мураббийи ва голини аниқлаб келди. Йил якунида эса, анъанага кўра турли номинацияларда энг яхшиларни аниқлайди, дея ёзмоқда ПФЛ расмий сайти.

«ЎзПФЛ бу йилги мавсум якунида бир нечта номинациялар бўйича энг яхшиларни аниқлаш тизимига бироз ўзгартириш киритди. Олдинги мавсумларда йил лауреатларини аниқлашда уларнинг ойма-ой тўплаган очколари йиғиндиси ҳисобга олинар эди. Бу йил энг яхшиларни аниқлаш учун якунда ҳам Суперлига клублари бош мураббийлари ва сардорлари ҳамда мухлислар овоз беради. Бунда мавсум давомида ой ғолиблари сифатида энг кўп очко тўплаган уч нафар мураббий ва футболчига ЎзПФЛ номзодлари қўшилган ҳолда – жами 4 нафар номзод иштирок этади», - дейилади хабарда.

Суперлигада 2020 йилнинг энг яхши футболчисига номзодлар:
1. Бобур Абдуҳолиқов
2. Мурод Холмуҳаммедов
3. Игорь Сергеев
4. Жалолиддин Машарипов

Суперлигада 2020 йилнинг энг яхши мураббийига номзодлар:
1. Шота Арвеладзе
2. Миржалол Қосимов
3. Рўзиқул Бердиев
4. Бахтиёр Ашурматов

Маълумот учун, энг яхши мураббийга овоз бериш жараёни 16 декабрь кунидан 25 декабрь кунигача давом этади.

Шунингдек, ЎзПФЛ бу мавсум қуйидаги номинацияларда энг яхшиларни аниқлайди:
Суперлигада мавсумнинг энг яхши футболчиси
Суперлигада мавсумнинг энг яхши мураббийи
Суперлигада йилнинг энг яхши ёш футболчиси
Суперлиганинг йил рамзий терма жамоаси
Энг яхши аёл футболчи
Энг яхши футзалчи
Йилнинг энг чиройли голи
Про лиганинг энг яхши футболчиси
Махсус соврин.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар