O'zbek Ўзбекча
Россиялик спортчилар 2022 йилгача мамлакат байроғи остида иштирок эта олмайди
Пайшанба, 17 Декабр
4277

Бугун, 17 декабрь куни Швейцариянинг Лозанна шаҳридаги халқаро арбитраж суди (CAS) Бутунжаҳон антидопинг агентлигининг (WADA) Россияни тўрт йилга йирик халқаро мусобақаларда иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум қилингани санкцияси қонунийлиги ҳақида қарор чиқарди.

CAS баёнотида қайд этилишича, халқаро арбитраж суди cудьялари Бутунжаҳон антидопинг агентлигининг қарорини ҳаққонийлигини қайд этган бўлишса-да, Россия спортига нисбатан санкциялар эълон қилинган муддатнинг тенг ярмига қадар қисқартирилди. Шундай қилиб, россиялик спортчилар 2022 йилнинг 16 декабрь санасигача йирик халқаро мусобақаларда мамлакат байроғи остида иштирок эта олишмайди. Спортчилар олимпия байроғи остида қатнашиши мумкин бўлади.

Бундан ташқари, CAS қарорига кўра, россиялик расмий шахслар эълон қилинган санкция муддати якунига қадар халқаро спорт федерациялари раҳбарлик лавозимини эгаллай олишмайди.

Эслатиб ўтамиз, WADA 2019 йилнинг 9 декабрь куни Россия спортига нисбатан 4 йиллик санкцияларни эълон қилганди. Бунга Россия томонидан кетма-кет допинг қоидабузарликларига йўл қўйилиши, Москва аксилдопинг лабораторияси маълумотлари сохталаштирилиши сабаб бўлганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар