O'zbek Ўзбекча
«Реал» ва «Барселона»нинг Испания Суперкубоги яримфиналидаги рақиби маълум бўлди
Пайшанба, 17 Декабр
8496

Испания Суперкубоги яримфинал баҳсларига қуръа ташланди.

Унга кўра, яримфиналда «Барселона» «Реал Сосьедад»га қарши майдонга тушса, «Реал» «Атлетик»га қарши ўйнайди. «Барса» иштирокидаги ўйин 13 январь куни Кордобада ўтказилса, «Реал» иштирокидаги баҳс 14 январь куни Малагада бўлиб ўтади. Яримфинал ўйини бир баҳсдан иборат бўлади. Испания Суперкубоги финали эса 17 январь куни Севильяда ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, Испания Суперкубогининг 2019 йилги мавсуми Саудия Арабистонида ўтказилиб, «Реал»нинг ғолиблиги билан якунланганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар