ФИФА 2020 йилнинг энг яхши дарвозабони номини эълон қилди.
The Best совринини «Бавария» клуби ва Германия миллий жамоаси дарвозабони Мануэль Нойер қўлга киритди.
34 ёшли посбон 2019/20 йилги мавсумда клуби сафида ЕЧЛ, Бундеслига, Германия Кубоги, УЕФА Суперкубоги ва Германия Суперкубогида зафар қучди.
Мукофотга даъвогарлар орасида Алиссон («Ливерпуль», Бразилия) ва Ян Облак («Атлетико», Словения) ҳам бор эди.