O'zbek Ўзбекча
Конте: «Наполи»га қарши ўйин 6 очколик баҳс эди»
Пайшанба, 17 Декабр
1640

«Интер» бош мураббийи Антонио Конте Италия А Серияси 12-тури доирасидаги «Наполи»га қарши ўйиндан (1:0) кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Бу ғалаба мавсум якунида биз учун жуда муҳим ғалабага айланиши мумкин. Бу ҳақда йигитларга айтдим. Осон бўлмади, «Наполи» жуда кучли рақиб саналади. Бу ўйин тактик баҳс эди. 

Чемпионлик учун даъвогар клубдан уч очко олиш жуда ёқимли. Бу баҳс 6 очколик ўйин эди ва ундаги ғалаба биз учун жуда муҳим эди», - дея Контенинг сўзларини келтирмоқда Football Italia.

Маълумот учун, «Интер» А Серияда 27 очко билан 2-ўринда бормоқда. Конте шогирдлари пешқадам «Милан» билан очколари фарқини биттагача қисқартирди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар