ФИФА 2020 йилнинг энг яхши мураббийи номини маълум қилди.
The Best мукофоти «Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клоппга насиб этди.
Немис мутахассиси қўл остида Мерсисайд клуби ўтган мавсумда Англия Премьер-лигасида зафар қучди.
Совринга даъвогарлар орасида Марсело Бьелса («Лидс», Аргентина) ва Ҳанс-Дитер Флик («Бавария», Германия) ҳам бор эди.