«Зальцбург» яримҳимоячиси Доминик Собослаи «Лейпциг»га ўтди.
Венгриялик 20 ёшли футболчи янги жамоаси билан 2025 йилгача мўлжалланган шартнома имзолади.
Доминик «буқалар» сафида 17-рақамда ҳаракат қилади.
Маълумот учун, Собослаи бу мавсумда Австрия клуби сафида 19та ўйинда 8та гол урган.