O'zbek Ўзбекча
А Серия. «Женоа» пешқадам «Милан» билан дуранг қайд этди. Голлардан бири Элдорнинг ўғлига бағишланди
Пайшанба, 17 Декабр
10374
Фото: Женоа

Италия А Серияси 12-тури доирасида аутсайдер бўлиб турган «Женоа» турнир пешқадами «Милан» билан дуранг қайд этди.

Учрашувни асосий таркибда бошлаган ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов жамоасининг ҳисобни очувчи голига сабабчи бўлди. 47-дақиқада унинг зарбасини Доннарумма қайтариб қолган бўлса, қайтган тўпни Дестро дарвозага йўллаб «Женоа»ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Эътиборлиси, Дестро голни ўзига хос тарзда нишонлаб, ўйин куни фарзандли бўлган Элдорни табриклади.

Аммо кўп ўтмай, Калабрия ҳисобни тенглаштирган бўлса, 60-дақиқада яна ўша Дестро генуяликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 83-дақиқада Калулунинг голи «Милан»ни мағлубиятдан қутқариб қолиш билан бирга А Сериядаги мағлубиятсиз сериясини 24та ўйинга етказди – 2:2.

Ушбу дурангдан кейин «Женоа» 7 очко билан 18-ўринга кўтарилган бўлса, «Милан» 28 очко билан пешқадамликни сақлаб қолди.

А Серия. 12-тур. 

Женоа – Милан – 2:2
Голлар:  1:0 – 47 Дестро, 1:1 – 52 Калабрия, 2:1 – 60 Дестро, 2:2 – 83 Калулу.
Женоа – Перин, Гильоне, Бани, Масьелло, Пеллегрини (Чиборра, 46), Стураро (Бехрами, 76), Лерагер, Пьяца (Мелегони, 69), Гольданига, Дестро (Скамакка, 76), Шомуродов (Радованович, 85).
Милан – Доннарумма, Калулу, Калабрия, Диогу Далот, Романьоли, Чалханоглу, Тонали (Браим Диас, 77), Кастильехо (Салемакерс, 53), Кессиэ, Ребич (Хеуге, 53), Рафаэл Леау.

Ўхшаш янгиликлар