O'zbek Ўзбекча
«Ювентус» ва «Милан» «Реал» яримҳимоячиси учун курашади
Чоршанба, 16 Декабр
7839

«Реал» клубининг ҳужумкор яримҳимоячиси Иско фаолиятини Италия А Сериясида давом эттириши мумкин, дея хабар бермоқда Calciomercato.

Манбанинг ёзишича, испаниялик футболчига А Серия етакчилари «Ювентус» ва «Милан» қизиқиш билдирмоқда. Турин ва Милан клуби раҳбарияти Исконинг шартномаси масаласида келишувга эриша олишса, Мадрид клубига таклиф билан чиқмоқчи. Футболчи «Реал»да катта маош олиши сабабли бу Италия клубларига оғирлик қилиши мумкин. Шу боис Иско «Реал»ни тарк этган тақдирда молиявий талабларини пасайтиришига тўғри келади. 

Маълумот учун, 2013 йилдан буён «Реал» шарафини ҳимоя қилиб келаётган Исконинг амалдаги шартномаси 2022 йилда ниҳоясига етади. Яримҳимоячи жорий мавсумда «Реал» сафида Ла Лигада 9 ўйинда майдонга тушди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар