O'zbek Ўзбекча
ОФК 2021 йилги халқаро турнирлар учун лицензия олган Ўзбекистон клубларини эълон қилди 
Чоршанба, 16 Декабр
10221

Осиё Футбол Конфедерацияси расмий сайтида келаси йилги халқаро мусобақаларда иштирок этиш учун лицензия олган клублар рўйхати эълон қилинди.

Унга кўра, ОФК Чемпионлар лигаси-2021да иштирок этиш учун лицензияга эга бўлган Ўзбекистон клублари 7тани ташкил этади.

Булар: «Пахтакор», «Локомотив», «Бунёдкор», «Навбаҳор», «Металлург», ОКМК, «Сўғдиёна».

«Суперлигада 2-ўринни олган Қаршининг «Насаф» клуби эса ОЧЛ эмас, ОФК кубоги-2021 мусобақасида иштирок этиш учун лицензия ола билган.

Нуфуз жиҳатидан юқорида турувчи ОЧЛ учун лицензия олган клуб агар мусобақанинг саралаш босқичидан муваффақиятли ўта олмаса, ОФК кубогида иштирок этиш имкониятига эга бўлади. 

Қайд этиш жоиз, ОФК байроғи остидаги мусобақаларда қатнашиш учун клуб спорт мезонлари бўйича совриндор бўлиши ва шу билан бир қаторда лицензиялаш жараёнидан муваффақиятли ўтиши лозим саналади», - дейилади ПФЛ хабарида.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар