O'zbek Ўзбекча
Мукоко яна бир рекорд ўрнатди 
Чоршанба, 16 Декабр
4434

«Боруссия» Д хужумчиси Юсуф Мукоко Германия чемпионатининг 12-туридан ўрин олган «Вердер»га (2:1) қарши ўйинда бошланғич таркибда майдонга тушди. 

Gracenote live'нинг ёзишича, 16 ёшу 25 кунлик бўлган камерунлик форвард  Бундеслига тарихида асосий таркибда майдонга тушган энг ёш ўйинчига айланди. Бунгача рекорд Дортмунд клубининг собиқ хавбеки Нури Шаҳинга тегишли эди – 16 ёш, 335 кун.

Эслатиб ўтамиз, Мукоко аввалроқ ЕЧЛ ва Бундеслигада ўйнаган энг ёш футболчи сифатида тарихга кирган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар