O'zbek Ўзбекча
Ла Лига. «Реал» ўз майдонида «Атлетик»дан устун келди, Бенземадан дубль
Чоршанба, 16 Декабр
6803
Фото: Marca

Испания чемпионатининг 19-турида доирасида «Реал» ўз майдонида Бильбаонинг «Атлетик» клубини қабул қилиб, навбатдаги 3 очкони қўлга киритди. Кроос ва Бенземанинг (2та) голларига басклардан Капа бир бор жавоб берди. Эътиборлиси, меҳмонлар 80 дақиқа давомида камчиликда ўйнашди – Рауль Гарсия 13-дақиқада қизил карточка олди.

«Реал» очколарини 26тага етказиб, пешқадамлар «Реал Сосьедад» ва «Атлетико»га етиб олди. Аммо тўплар нисбатига кўра, 3-ўринда қолди. 14 очкога эга «Атлетик» 13-поғонани эгаллаган.

Ла Лига, 19-тур

Реал – Атлетик 3:1
15 декабрь, «Эстадио Альфредо Ди Стефано»
Голлар: Кроос (45+1), Бензема (74, 90+2) – Капа (52).
Реал – Куртуа, Варан, Карвахаль, Рамос, Менди, Модрич, Кроос, Васкес (Родриго, 75), Вальверде (Иско, 64), Винисиус Жуниор (Асенсио, 63), Бензема. 
Атлетик – Унаи Симон, Йерай Альварес, Мартинес, Капа (Лекуэ, 80), Де Маркос (Муниаин, 80), Рауль Гарсия, Дани Гарсия, Беренгер (Кордоба, 59), Венседор (Весга, 66), Берчиче, Уильямс (Вильялибре, 67).
Огоҳлантиришлар: Рауль Гарсия (8), Васкес (42), Йерай Альварес (80).
Четлатиш: Гарсия (13).

Ўхшаш янгиликлар