O'zbek Ўзбекча
Иньеста жароҳати сабабли 4 ойга сафдан чиқди
Чоршанба, 16 Декабр
2994

Япониянинг «Виссел Кобе» жамоаси яримҳимоячиси Андрес Иньеста ўнг оёғидан олган жароҳати сабабли 4 ойга сафдан чиқди, дея хабар қилмоқда Marca.

Манбанинг ёзишича, 36 ёшли яримҳимоячи Осиё Чемпионлар лигаси нимчоракфинали доирасидаги «Шанхай СИПГ» клубига қарши ўйинда (2:0) жароҳат олган ва шунга қарамай ОЧЛ 1/4 финалида «Сувон»га қарши баҳсда майдонга тушиб, жамоасининг пенальтилар сериясида ғолиб чиқишига ёрдам берган. Аммо Иньеста яримфиналда «Ульсан»га қарши баҳсни ўтказиб юборишга мажбур бўлди ва унда «Виссел Кобе» мағлубиятга (1:2) учраб, финалга чиқа олмади.

Футболчи Қатардан Испанияга етиб келиб, сешанба куни Барселонада жарроҳлик амалиётини ўтказган. Операция муваффақиятли ўтиб, испаниялик футболчи тикланиш жараёнини бошлади. Тахминларга кўра, Андрес Иньеста март ойи якунида майдонга қайта олади.

Маълумот учун, Андрес 2020 йилда «Виссел Кобе» сафида жами 34 ўйинда майдонга тушиб, 6та гол ва 8та голли узатмага муаллифлик қилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар