O'zbek Ўзбекча
Бундеслига. «Боруссия» Д Бременда ғалаба қозонди, «Штутгарт»да камбэк
Чоршанба, 16 Декабр
2317

Германия чемпионатининг 12-туридан ўрин олган бир қанча ўйинлар бўлиб ўтди.

Ўтган турда «Штутгарт»дан шармандали мағлубиятни қабул қилиб олган «Боруссия» Д Бременда «Вердер» устидан қийин ғалабани қўлга киритди ва очколарини 22тага етказиб, 4-ўринга чиқиб олди.

«Штутгарт» ўз майдонида Берлиннинг «Унион» жамоаси билан баҳснинг сўнгги дақиқаларида Калайжичнинг дубли эвазига иродали дурангга эришди. «Ҳерта» эса аутсайдер «Майнц» дарвозасига йўл топа олмади.

Бундеслига, 12-тур, 15 декабрь

Вердер – Боруссия Д 1:2
Голлар: Мевальд (28) – Геррейру (12), Ройс (78).
Амалга оширилмаган пенальти: Ройс (78).
Вердер – Павленка, Гебре Селассие, Топрак (Агу, 86), Гросс, Фридль, Аугустинссон, Мевальд (Битенкур, 65), Эггештайн, Мбом (Шмид, 86), Осако (Эррас, 73), Саржент (Вольтмейд, 65).
Боруссия Д – Бюрки, Морей (Пишчек, 85), Ҳуммельс (Загаду, 85), Аканжи, Геррейру, Витцель, Санчо, Рейна, Беллингем (Брандт, 73), Ройс, Мукоко (Жан, 80).

Штутгарт – Унион Берлин 2:2
Голлар: Калайжич (85, 90+3) – Фридрих (4), Авонийи (77).

Ҳерта – Майнц 0:0

Ўхшаш янгиликлар