O'zbek Ўзбекча
Азар жароҳатидан тузалиб, «Реал» машғулотларига қўшилди
Чоршанба, 16 Декабр
1923

«Реал» яримҳимоячиси Эден Азар жароҳатидан фориғ бўлиб, жамоавий машғулотларга қайтди. 

Marca’нинг ёзишича, 29 ёшли бельгиялик футболчи бугундан бошлаб жамоавий машғулотларда иштирок этмоқда. У «Реал»нинг Ла Лига 14-тури доирасидаги «Эйбар»га қарши ўйинига тайёргарлик кўрмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, Азар 28 ноябрь куни «Алавес»га қарши (1:2) ўйинда сонидан олган жароҳати туфайли Мадрид жамоасининг сўнгги 5та учрашувида майдонга туша олмади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар