O'zbek Ўзбекча
2030 ва 2034 йилги ёзги Осиё ўйинлари мезбонлари эълон қилинди
Чоршанба, 16 Декабр
7733

Маскат шаҳрида Осиё Олимпия кенгашининг 39-Бош Ассамблеясида Осиё Ўйинларининг 2030 ва 2034 йилдаги мезбонлари эълон қилинди.

«Овоз бериш якунига кўра, Қатарнинг Доҳа шаҳри 2030 йили XXI ёзги Осиё ўйинларини ўзида қабул қиладиган бўлди. Ушбу шаҳар рақобатда Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳридан устун келди.

Доҳанинг мезбонликка сайланишида Қатар томонининг тайёрлаган тақдимоти кўпчиликда катта таассурот қолдирганини айтиб ўтиш мумкин. Қатар ушбу мусобақани ўзида қабул қилар экан, беллашувларни ўтказишда йирик спорт комплексларидан кластер усулида фойдаланишни режа қилган. Мусобақалар 15 кун ичида 39 иншоотда, 59 спорт тури бўйича ўтиши кутилмоқда. Спортчи ва делегатларга қулайлик яратиш мақсадида транспорт тизимидаги лойиҳа эътиборга лойиқ. Унга кўра, атлетлар шаҳарчасидан энг олис спорт мажмуасига узоғи 20 дақиқа ичида етиб бориш мумкин.

Таъкидлаш жоиз, Шайх Аҳмад Ал Сабоҳ тадбир давомида ушбу овоз бериш жараёнида имкониятни бой берган шаҳар 2034 йилги ёзги Осиё ўйинларини қабул қилишини айтиб ўтди. Демак, 2030 йил Доҳа, 2034 йил эса Ар-Риёд шаҳарлари ёзги Осиё ўйинларига мезбонлик қилишади», - дейилади МОҚ хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Қатар ёзги Осиё ўйинларига мезбонлик қилиш борасида катта тажрибага эга. Ушбу мамлакат 2006 йили XV ёзги Осиё ўйинларини ўзида қабул қилган

Теглар

Ўхшаш янгиликлар