O'zbek Ўзбекча
Сон Хён Мин Жанубий Кореяда йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди
Сешанба, 15 Декабр
1497

«Тоттенҳэм» клуби ҳужумчиси Сон Хён Мин Жанубий Корея футбол ассоциацияси (KFA) томонидан йилнинг энг яхши футболчиси деб эълон қилинди.

«Биз Соннинг даврида яшаяпмиз. Жанубий Корея миллий жамоаси сардори билан фахрланамиз», - дейилади ташкилот хабарида.

Кореялик 28 ёшли ҳужумкор яримҳимоячи 2015 йилда «Байер»дан «Тоттенҳэм»га ўтган эди. Ўтган 5 йил давомида футболчи 230та ўйинда майдонга тушиб, 100га яқин голга муаллифлик қилган. Transfermarkt портали кореялик футболчининг трансфер баҳосини 75 миллион еврога баҳолаган.

Маълумот учун, Сон Хён Миннинг Лондон клуби билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган. Футболчи АПЛ жорий мавсумида 12 ўйинда 10та гол киритган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар