O'zbek Ўзбекча
Сергей Юран: «Ўруновнинг ёши кичрайтирилганини ўзбекистонлик танишларим айтишган»
Сешанба, 15 Декабр
11762

«СКА-Хабаровск» бош мураббийи Сергей Юран «Спартак» яримҳимоячиси Остон Ўрунов ҳақидаги сўзларига изоҳ берди. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Юран «Матч Премьер» эфирида ўзбекистонлик футболчининг ёши кичрайтирилгани, у аслида 4-5 ёш катта бўлиши мумкинлигини айтганди.

«Бу бир нотаниш одамнинг гапи эмас. Ўзбекистонда танишларим, мураббийлар бор. Биз гаплашиб турамиз. Улар, эҳтимол, кўпроқ нарсани билишади. Шу билан бирга таъкидлашим керакки, мен аниқ бир рақам келтирмадим – у 5 ёки 10 ёш катта. Футбол оламида шундай гаплар бор. Аммо 100 фоиз дея олмайман. 

Шунчаки у «Спартак»ка ўтганида, менга қўнғироқ қилиб, «Эшит, у 19 ёшда эмас. Бу Ўзбекистонга маълум», – деб айтишган. Мен аниқлик киритдим: «Нима, ёши каттами?». Улар «Ҳа, бироз каттароқ» дейишди.

Умуман олганда, одамлар ушбу трансфердан ҳайрон бўлишди. Нега у учун 2 млн евро тўлашганини тушунмаяпман. «Спартак» мактабида 19 ёшли тарбияланувчилар йўқми? Ўрунов – яхши футболчи, аммо «Спартак» даражасида эмаслиги аниқ», – дея Юраннинг сўзларини келтиради Sport24.

Расмий маълумотларга кўра, Остон Ўрунов 2000 йилнинг 19 декабрь куни туғилган. 19 ёшли футболчи «Спартак»ка ўтгунга қадар Ўзбекистон ўсмирлар, ёшлар, миллий жамоалари ҳамда «Навбаҳор», «Локомотив» ва «Уфа» клубларида тўп сурган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар