O'zbek Ўзбекча
«Салом, Мадрид!». «Барселона» президентлиги учун номзод Лапорта «Реал» стадиони ёнида сайлов олди баннерини жойлаштирди
Сешанба, 15 Декабр
3777

«Барселона» собиқ президенти, бўлажак сайловларда ҳам ўз номзодини қўйган Жоан Лапорта сайлов олдин кампаниясини ўтказмоқда.

Каталониялик функционер нафақат Барселона, балки Мадридда ҳам ўз сайлов кампаниясини ўтказмоқда. Тарғибот доирасида Лапорта «Барса»нинг асосий рақобатчиси саналмиш «Реал»нинг уй стадиони «Сантьяго Бернабеу» ёнидаги кўп қаватли уйда ўз сурати акс этган баннерни жойлаштирди.

«Янги учрашувдан хурсандман» - дея ёзилган баннер расмини твиттердаги саҳифасида жойлаштирган Лапорта «Салом, Мадрид!» деб изоҳ қолдирган. Сайлов 2021 йилнинг январь ойида ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, Жоан Лапорта 2003-2010 йиллар давомида «Барселона» президенти сифатида фаолият юритиб, Каталония клуби билан бирга 4 карра Ла Лига, 2 карра Чемпионлар лигаси, жами 12та соврин соҳибига айланганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар